Самарқанддаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё — Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.