Ўзбекистонда 19 май куни кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 28–30 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.