Урганч тумани Тандирчи маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс 2022 йилнинг август ойида танишидан Россия Федерациясига ўқишга киритишини айтиб, ундан 1450$ ни олиб, фирбгарлик йўли билан қўлга киритган.
Урганч шаҳар Бинокор маҳалласида яшовчи МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган 1987 йилда туғилган шахс Урганч тумани Қумробод маҳалласида жойлашган кафе олдида Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқарога 8500мкв ер майдонига 1450 тонна асфальт ва тошларни ётқизб беришини айтиб, алдаб фирбгарлик йўли билан ундан 48000$ ни олган вақтида ушланган.
Юқорида кўрсатилган барча холатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.