23-25 май кунлари Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб тарихда биринчи марта расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради.
Уни Шавкат Мирзиёев таклиф қилган. Ташриф давомида Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими ва меҳмон шарафига зиёфат берилади.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон-Сингапур тадбиркорлари билан икки давлат бизнес форуми доирасида учрашув ҳам ўтказади. Ҳалима Ёқуб Давлат бошқаруви академияси ва Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.