Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.А. Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” МФЙ ҳудудида маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини тадбиркор Д.Т.га фирибгарлик йўли билан 102,2 млн сўмга сотганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.