«Тошкент ҳокими ц-1 даги дўкон ва кафеларни бузишга журъатни қаердан олди?» сарлавҳали материалда илгари сурилган айрим даъволар, хусусан, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов билан пойтахт маркази – Ц1 ни кезгани, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 28 май куни белгиланган режага асосан соат 10:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд вилоятида бўлган.
Иккинчидан, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ – 1даҳаси аҳолисининг мурожаати асосида вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бирорта мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.
ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлардан материалларни тайёрлаш ва тарқатишда аввало қонунийлик ва ҳаққонийлик тамойилларига асосланишларини нохолис ва текширилмаган маълумотлардан фойдаланмасликни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.