Президент Шавкат Мирзиёев 18 июн куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ департаменти бош директори Раҳматулла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.