Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Улуғбек Шухратович Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У. Ташходжаев 1974 йилда Тошкент шаҳри шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги шарқшунос филолог, араб тили ўқитувчиси. Тизимли таҳлил ва истиқболини белгилаш. 2005 йилда 1996 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини (бакалавр),2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби (магистратура)ни тамомлаган.

Улуғбек Ташходжаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси У.Ташходжаевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилди.