Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 11.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Тахтапул МФЙдан ундирувчи З.Рахимовнинг фойдасига жами 291 млн. 47 минг сўм харажатлар ундириш тўғрисидаги ижро иши бўлим иш юритувига 09.07.2020 йилда келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Белгиланган муддат ичида қарздор маҳалладан пулни ундириш осон кечмади бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Закимовнинг тўғри ҳуқуқий тушунтириши орқали 19.05.2023 йилда қарздор Тахтапул МФЙ.дан 291 млн. 47 млн. минг сўм қарздорлик ундирувчига тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган.