Ўзбекистонда 12 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.