Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида 2023 йил 10 июн куни БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи кўмагида янги инклюзив Давлат хизматлари марказининг (ДХМ) очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Марказ аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёш болали аёллар, ногиронлиги бор шахслар, ёшлар ва кексаларга ҳам мўлжалланган. Масалан, давлат хизматларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида Давлат хизматлари марказида пандуслар, тутқичлар, шунингдек, ногиронлар аравачалари, кўзи ожиз шахслар учун тактил плиткалар, бино режасининг Брайл алифбосида тақдим этилган маълумот столи, ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун давлат хизматларини олишда қулайлик яратиш учун махсус мослаштирилган стол ва махсус ҳожатхона билан жиҳозланган.
«Бу ерда аёллар бепул юридик ёки психологик ёрдам олишлари, янги кўникмаларни ривожлантиришлари ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун маслаҳат ёрдами олишлари мумкин. Давлат хизматлари марказида ёшлар ўзларини кўнгилли сифатида синаб кўриш имконияти бор, ҳар қандай ташриф буюрувчи эса онлайн хизматлардан фойдаланиш бўйича зарур билимларга эга бўлиши мумкин» – Ивана Живкович, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича минтақавий бюроси директори.
Нукус туман ДХМда, бошқа пилот марказларида бўлгани каби, бир қанча ташаббуслар амалга оширилмоқда:
«Хотин қизлар маслаҳат гуруҳлари» (ХМГ), улар Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги аёллар, кексалар ва ногиронлиги мавжуд шахслар ўртасида давлат хизматларини олиш имкониятлари ва тартиблари ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, зарур ҳуқуқий, психологик ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишмоқда.
«Волонтёрлик» дастури давлат хизматлари марказлари фаолиятига ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга давлат хизматларини кўрсатишда кўмаклашишда кўнгиллиларни жалб этишга қаратилган. Барча волонтёрлар чекка ҳудудларда давлат хизматларини кўрсатишда аҳоли билан мулоқот қилишга тайёрлаш учун ўқитилади.
Аҳолининг кенг қатлами учун компьютер саводхонлигини ошириш, ягона давлат хизматлари портали my.gov.uz ва АКТдан фойдаланиш курслари ташкил этиш режалаштирилган.