Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.” МЧЖ раҳбари Н.А. ва бошқалар корхона томонидан қурилган кўп қаватли уй-жойнинг 1-қаватидаги савдо дўконларини 23 нафар фуқарога дастлабки шартнома асосида жами 4,5 млрд сўмга сотиб, ушбу савдо дўконларини уларнинг номига расмийлаштириб бермасдан, ҳудудий тижорат банки филиалига гаров таъминоти сифатида тақдим қилиб 1,3 млрд сўм кредит расмийлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.