Маълумки, амалдаги тартибга кўра, вояга етмаган фарзандлар моддий таъминоти учун ота ёки она ҳоҳишига кўра алимент тўловларни олдиндан тўлашлари мумкин.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомда вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, куни кеча Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувидаги мазкур тоифадаги ҳужжат ижроси юзасидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида ота
3 нафар фарзанди учун 5 йиллик қарздорликни олдиндан тўлади.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг қарорига кўра қарздор М.Зокировдан ундирувчи Ф.Зокирова фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор фарзандлари таъминоти учун олдиндан 5 йиллигини тўлаш юзасидан мурожаат этган. Мазкур мурожаати кўриб чиқилиб, ҳисоб-китоб қилингда 193 млн. 586 минг сўмни ташкил этди.
Отадан ҳисобланган сумма ундирилиб, ундирувчига очилган банк пластика картасига ўтказиб берилиши таъминланди. Ўз ўрнида суд ижро этиш усули ўзгартирилиб, қарздорга қўйилган барча чекловлар олиб ташланди.