Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
Хусусан, мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилиши таъкидланди.
“Наманганлик тадбиркорлар хусусий банк очиш ташаббуси билан чиқса, биз албатта уларни қўллаб-қувватлаймиз.
Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.