Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали ўзаро жанжаллашган. Натижада жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (13, 12 ва 10 ёшли, 2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар беришича, шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.