Самарқанддаги чўмилиш ҳавзаси масъуллари иши судда кўрилади

Чўмилиш ҳавзаси масъулларига тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.


16 июнь куни Самарқанд туманидаги “Вавилон” чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида фуқаро Д.Насимов оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, оммавий тадбир уюштирган.


Тадбирда бир гуруҳ раққосаларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланди.


Беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВ га текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Ҳолат юзасидани тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилди.