Ҳарбий-денгиз кучлари «Титан» билан алоқа узилгани эълон қилинганидан кейин акустик маълумотларни таҳлил қилди, деб ёзади The Guardian.
Бедарак йўқолган сувости кемасини бир неча кунлик қидирув ишлари натижа бермагач, кеча, 22 июн куни АҚШ қирғоқни қўриқлаш хизмати «Титан» бортидаги экипаж аъзолари «Титаник» вайроналарига тушиши чоғида портла» натижасида ҳалок бўлишганини маълум қилди.
Қайд этилишича, сув остидан «Титан» нинг бешта йирик бўлаги, жумладан, кеманинг дум конуси ва босимли идишнинг иккита қисми топилган.
Эслатиб ўтамиз, «Титан» сувости кемаси «Титаник» вайроналари олдига тушиш чоғида ғойиб бўлган ва унинг бортида OceanGate Expeditions компанияси асосчиси Стоктон Раш, француз денгиз фахрийси Пол-Анри Наржеоле, британиялик миллиардер Ҳамиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулаймон бўлган.