Ўзбекистонда БААнинг сунъий ёмғир технологияси жорий қилиниши мукин



Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Хабарда айтилишича, Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори доктор Абдуллоҳ Ал Мандус Жаноби Олийлари билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда БААда ишлаб чиқилган илғор технологиялар ва янги методологиялар, жумладан, ёмғир ҳосил қилиш усули билан танишилган ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилинган.