Россия ФХХ «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожинга нисбатан «қуролли исёнга даъват қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатди.
Пригожиннинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари «Вагнер» лагерини ўққа тутиши оқибатида кўплаб жангчилар ҳалок бўлган. У бу ҳолат учун жавоб қайтарилишини билдирган.
У шунингдек, Россия мудофаа вазирлигини ёлғончиликда айблаган.