Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
550323-серияли «Л-Лизин эсцинат» инекция учун эритма дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланган.
550323-серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин эсцинат» инекция учун эритма дори воситаси «Галичфарм» АЖ томонидан ишлаб чиқарилмаган.
«Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи дорихоналардан 550323- серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин эсцинат» инекция учун эритма дори воситасини реализация қилинишига йўл қўймасликни сўраймиз», дейилади маълумотда.