Бугун, 25 июнь куни тонгги соат 06:00 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан ”Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Республика бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этди. Шунингдек, мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилди.
Хусусан, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!” шиори билан старт олган марафонда 2 минг нафардан зиёд кўнгиллилар, хусусан, жамоатчилик фаоллари қатнашдилар.
Тадбирда вилоят Ички ишлар органларининг 500 нафар ходимлари ҳам иштирок этиб, ҳам хавфсизликни таъминлашда, ҳам саломатлик учун югуришда фаоллик кўрсатдилар.
Маррага биринчи бўлиб етиб келган ғолиблар турли ёш тоифасида алоҳида рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари тантанали топширилди.