Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандер-Аббас портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.


39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган. Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.