Бугундан муддатидан олдин овоз бериш бошланди



Республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш 28 июнь куни бошланиб, 5 июль куни якунланади.