Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилинган чемпионатнинг асосий мезбони Андижон бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур режа бўйича бир қанча ҳаракатларни амалга оширмоқда.
«Бундай нуфузли мусобақанинг Андижонда ўтказилиши вилоятимиздаги футбол оламида жуда катта ўзгаришларни амалга оширишда навбатдаги асосий қадам бўла олади», — дейилади хабарда.