Фуқаро Қ.Қ жорий йилнинг 4 феврал куни Бухоро шаҳар Придастгир ва Алпомиш кўчалари орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган ҳудуддан 16 туп дарахт ҳамда буталарни кесган.
Ўша пайтда ушбу содир этилган ҳуқуқбузарлик жиноят аломатлари мавжудлиги учун Бухоро шаҳар Прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилган эди.
Бухоро вилоят Экология бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳозирда фуқарога нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 259 млн сўм ҳисобланиб, ҳужжатлар судга тақдим этилди.