Эртадан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланади



Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023 йилнинг 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Мазкур платформага:
–  туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
–  3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.