Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Тошкент вилояти ўрмон хўжалигининг Пискент тумани ҳудудида жойлашган Ангрен бўлимида бир неча ўрмонзорда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ёнғин Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилгани айтилмоқда.
Ёнғин сабаблари, оқибатлари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.