Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесган Б.M.гa ҳукм ўқилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва 326 850 000 сўм зарарни ундириш белгиланди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни Наманган туманида фуқаро Б.М. томонидан ёши 100 йилдан кам бўлган 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахти кесиб юборган.
Шунингдек, Б.М.дан Наманган вилоят Экология бошқармаси фойдасига ўсимлик дунёсига етказилган 326 850 000 сўм зарарни ундириш белгиланди.