Айрим педагогик йўналишларнинг сиртқисига ҳужжат топширишга рухсат берилди. Аниқроғи 5 йиллик стаж талаб этиладиган йўналишларнинг аниқ рўйхати тасдиқланди:
бошланғич таълим;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
мусиқа таълими;
жисмоний маданият;
технологик таълим.
Мана шу йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олади. Бошқаларга ҳужжат топширишга рухсат йўқ.
Қуйидаги йўналишларнинг сиртқисига эса исталган абитуриентлар ҳужжат топшира олади:
Педагогика;
Мактабгача таълим;
Тарих;
Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.
Ушбу таълим йўналишларининг сиртқисига ҳужжат топшириш учун педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажи талаб этилмайди (https://t.me/xushnudbek/20122).