Самарқанд вилоят Ички ишлар Матбуот хизматининг маълум қилишича, ёш болага итлар ҳужуми 8 июль куни Самарқанд шаҳрининг Набиев кўчасида содир бўлган.
«Шу кўчадаги машина устахонасининг базасида юрадиган итлар кўчадан ўтиб кетаётган болакайга ташланган. Ҳозир болани аҳволи яхши. Итлар ушланиб, карантинга олинган. Итлар эгаси аниқланса, албатта қонуний чора кўрилади», — деб ёзиб қолдирган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев ўзининг Facebook саҳифасида.
Xabar.uz нашрининг воқеадан хабардор манбаларига таяниб ёзишича, итлар эгаси ит уриштириш билан шуғулланиб келар экан.