Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони 7,2 % га кўпайган



Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 108 080 тани ташкил этди.

Саноат корхоналари сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 % га ошган.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 июль ҳолатига):

2019 йилда – 69 451 та

2020 йилда – 80 886 та

2021 йилда – 95 416 та

2022 йилда – 100 849 та

2023 йилда – 108 080 та