Биламизки, Ёз ўзининг серҳосиллиги,рангдорлиги билан бизни хушнуд қилибгина қолмай, қуёш нури билан сийлайди. Бу албатта яхши.
Аммо, ҳаддан ташқари баланд ҳарорат, бош мияда қон айланишини бузилишига, энг ёмони майда қон томирларини ёрилиб кетишига, нафас олишини қийинлашишига, пульсни тезлашишига, талвасага тушиб, қайд қилишгача бўлган, жиддий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Умуман олганда қуёш нури, унинг таъсири инсон саломатлиги учун таҳликалидир. Аммо, лекин иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлигидан хабар беради.
Бош айланиш, бемажол ва онгни чалкашиши, кўз олдининг қоронғилаши, чуқур терлаш, бош оғриғи, ич кетиш, сийдик рангини ўзгариши яъни тўқланиши, силланинг қуриши, тана ҳароратини 40 °С дан ошиб кетиши, юрак ўришидаги жиддий ўзгаришлар қуёш нури ўришининг аломати ҳисобланади.
Бунга, беэътибор қараб бўлмайди. Чунки, қуёш нури инсон саломатлиги учун ўта хавфли. У жиддий касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Қуёш нури, унинг жиддий таъсирини олдини олишни бирдан бир йўли, жисмоний ҳаракатни тўхтатиб, қуёш нури тушадиган жойдан холли, ҳаво айланиши енгил бўлган ёки кондиционерли хонага ўтиш, пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш, камида 1-2 стакан сув ичиш керак бўлади. Бу эса, организмдаги сувсизланиш ҳолатини олишга, организмни ўз ишчанлик қобилиятини тиклашга ёрдам беради.
Энг муҳими, иссиқ уришини ортга суриб бўлмайди. У тиббий ҳодиса ҳисобланади. Бундай вақтларда, термик силла қуришидан сақлашга ёрдам берадиган кўрсатмаларга амал қилиб, танадаги йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдиришга, сув, мева ёки сабзавот шарбатини кўпроқ ичишга ҳаракат қилинг. Иложи борича, кенг иложи борича кенг ва ҳаво ўтказувчан кийим кийиб, таркибида алкоголь ёки кофеин бўлган ичимликлар ичишдан қочиб, тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилган мақул. Бу эса, Сизни қуёш уришидан анчагина ҳимоя қилади.