Авваллари ёзнинг жазирама иссиғида пилла парваришлаш мумкинлигини ақлимизга ҳам сиғдирмасдик. Бугунги кунда эса Республикамизда йилига 4 маротаба қурт боқиш оммалашди. Қурт боқувчи фермер ва касаначиларга эса кескин об-ҳаво ўзгаришига чидамли зотларни етказиш зарур.
Шу сабаб Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида тут ипак қуртининг такрорий қурт боқишга мўлжалланган, иссиққа чидамли зотлар яратиш устида илмий тадқиқотлар олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.
Тут ипак қурти одатда доимий ҳароратга эга бўлмаган ҳашарот ҳисобланади. Ипак қуртининг иссиқ иқлимга мос зотлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида ипакчанлиги юқори бўлган пилла олинади ва бир қути ипак қурти ҳисобига ҳосилдорлик 3-4 мавсумларда ҳам 65-70 килограммга етказилади.