Йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш мақсадида Тошкентдаги табиий газ ва электрда ҳаракатланадиган автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилди.
Тошкент шаҳрида ён ойналари қорайтирилган автобуслар ҳаракатланмоқда. «Kun.uz» тонировкали автобуслар бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматидан изоҳ сўради.
Йўловчиларгаа қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш учун ташкилот тасарруфидаги барча автобусларнинг ён ойналари бепул қорайтирилишига рухсат берилган.
Таъкидланишича, бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим этилади.
Қайд этилишича, автобусларни «тонировка»лаш президентнинг шу йил май ойида Чилонзор туманига қилган ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёнининг 37-бандига асосан амалга оширилмоқда.