Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича жами доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.
Шундан:
аёллар сони – 18 066,0 минг киши;
эркаклар сони – 18 306,3 минг киши.
Шаҳар жойларда – 18 557,5 минг киши;
қишлоқ жойларда – 17 815,8 минг киши.