Бу тўғрида кўпгина қарашлар бор. Алцгеймер ва Паркинсон касаллиги бор, хотираси суст одамларга кимдир фойда беради деса, яна кимдир фойда бермайди дея ўйлайди.
Аммо, ундай эмас. Олти дақиқалик жисмоний фаоллик, организм учун керакли миқдорда протеин ишлаб чиқаришга, қолаверса, мия фаолиятини яхшиланишига дори воситаларидан кўра яхшироқ ёрдам беради. Буни, Янги Зеландиялик олимлар ўз тадқиқотлари давомида исботлаб беришди.
Жисмоний машқлар мия ҳужайраларига кислород ва озуқа моддаларини етказиб бериш орқали мияда қон оқимини меъёрлаштиради.
Спорт, айниқса, кексалар учун фойдалидир, кўплаб касалликлар, жумладан Алцгеймер ва Паркинсон касалликлари хавфини камайтиради, хотирани, эътиборни ва фикрлашни яхшилайди.
Бунинг учун, ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача юклама билан, 75 дақиқа эса юқори интенсивликда машқ қилиш керак.