Ўзбекистонда бугунги кунда қанча фоторадар борлиги айтилди



Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда республика бўйича жами 746 та онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар ишга туширилган.

Маълум бўлишича, фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камераларнинг 23 таси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилувчи, 723 таси рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга мўлжалланган стационар радарларни ташкил этади.

Республика бўйича энг кўп онлайн режимда ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимда ишловчи камералар Тошкент (182 та) шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.