Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.
У тест шаклида ўтказилиб, талабгорларга:
математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;
инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.
Қайд этилишича, президент мактабларининг 2-босқич имтиҳонларини Англиянинг Cambridge Assessment International Education ташкилоти вакиллари томонидан назорат қилинмоқда.
Шунингдек, президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилади.