Жуматдиин Идиятуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аппарати раҳбари этиб тайинланди. Бунга қадар у Жўқорғи Кенгес Аппарати ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Давранбек Давлетов Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у Жўқорғи Кенгес Аппарати раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Зияуатдин Зайтов Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Айбек Камалов Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.