Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 августдаги 328-сон қарори билан Мадраҳимова Феруза Рузимбаевна Урганч давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.
Ф.Мадраҳимова 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У 2008 йилда Урганч давлат университети (бакалавр), 2010 йилда Ўзбекистон миллий университети магистратураси, 2014 йилда ушбу университетнинг таянч докторантурасини тамомлаган. Педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
У ўз меҳнат фаолиятини 2011 йилда Ўзбекистон миллий университети стажор-тадқиқотчи изланувчи сифатида бошлаб, катта илмий ходим-изланувчи, ўқитувчи, шунингдек, қатор идораларда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар ҳамда педагогика йўналиши бўйича турли лавозимларда фаолият юритиб, етарли тажриба орттирган.
Феруза Мадраҳимова 1 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 3 та ўқув-услубий қўлланма ва 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Тайинловга қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.