Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.