Олмалиқ шаҳрида юз берган пичоқбозликда 56 ёшли эркак вафот этган

Бугун ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида қотиллик юз бергани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 8 август куни Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик оқибатида 56 ёшли эркакка пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Прокуратура, шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланганини маълум қилди.