Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ҳарбий суд, айрим вилоят судларига раислар тайинланди.
Садриддин Бавабекович Эшонқулов — судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;
Абдуҳалим Абдураимович Аҳмедов — судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Тўрабек Абдуровубович Қодирқулов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Ғолибжон Сайитжонович Давлатов — судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Алишер Абдурашидович Абдураҳмонов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.