Эндиликда Ўзбекистон фуқаролигини олишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш мумкин, деб ёзмоқда ЎзА.
Шунингдек, мурожаатчилар ҳудудий имтиҳон комиссиясининг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериши мумкин.
Апелляция имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.