Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туман 20-сонли мактаб директори ўқитувчиларга мажбуран мактабни ремонт қилдираётгани ҳақида хабар тарқалди.
Маълумотларга кўра, директор ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилишдан ташқари улардан таъмирлаш ишлари учун 50 минг сўмдан пул йиғдириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаб директори ҳақиқатдан ҳам ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб қилган.
Мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.