Бюронинг Бекобод шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фойдасига қарздор «Bekobod-Metallurg» МЧЖдан 447. 848. 558 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздор «Bekobod-Metallurg» МЧЖ тегишли бўлган Trailblazer ltz AT русумли автотранспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли 2 та Trailblazer ltz AT русумли автотранспорт воситалари хатланиб, электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилди.
Сотувдан тушган маблағ кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.