Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар беради Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади ва кечалари 18-20 даража, кундуз кунлари 35-37 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-39 даражагача бўлади.
Бундай ҳарорат август ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматларга яқин ва энг иссиқ йилларда август ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган ҳароратдан нисбатан пастдир.
20 август куни шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: 18-20 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Бугун кундузи ва дам олиш кунлари ҳарорат 34-37 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.