Британиялик ҳамшира ўзи ишлаган касалхонада етти нафар чақалоқни ўлдиришда ва яна олти нафарини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, Англиянинг шимолидаги Manchester Crown суди 33 ёшли Люси Летби ўз қарамоғидаги гўдакларга уларнинг қонига ва ошқозонига ҳаво киритиш, сут билан ортиқча овқатлантириш, жисмоний тажовуз қилиш ва инсулин билан заҳарлаш орқали зарар етказган.
Ҳамшира бу ишларни 2016 йилдан бошлаб қилиб келган. У 2020 йил ноябрь ойида яна ҳибсга олинган.
Узоқ вақт давом этган тергов жараёнларидан сўнг суд жорий йилнинг 21 август куни ҳукм чиқариш ҳақида қарор қабул қилган.
Қайд этилишича, шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган. Қотил ҳамшира томонидан беш ўғил ва икки қиз ўлдирилган.
Шунингдек, расмийлар унинг манзилини тинтув қилиш пайтида у ёзган хатларни топишган.
«Мен яшашга лойиқ эмасман. Мен уларни атайлаб ўлдирдим», — деб ёзилган унда.