30 август куни Хитой янги ташкил қилинган темирйўл йўналиши орқали Лючжоу автомобиль логистика базасидан 261 та автомашина ортилган поездни Тошкентга жўнатди.
Жэньминь жиба газетасининг ёзишича, Лючжоу Хитойнинг автомобиль қисмларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш базаси, шунингдек, миллий автомобиль саноати кўргазма базаси бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,5 миллиондан ортиқ автомобилдир.
Қайд этилишича, Наннинг шаҳридаги Хитой темир йўллари бошқармаси юк ташишни ташкил қилишни оптималлаштириб, Хитой-Европа ва Хитой-Марказий Осиё юк ташиш доирасида 5та асосий трансчегаравий каналларни очган: Наннинг-Москва, Наннинг-Олмаота, Лючжоу-Москва, Лючжоу-Олмаота ва Наннинг-Тошкент .
«Лючжоу-Тошкент поездининг муваффақиятли ишга туширилиши Гуансидан Европа ва Марказий Осиёга йўналишлар сони олтитага етганини кўрсатади», — дейилади хабарда.