Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон июл ойида 11 тонна олтин сотди. Шу тариқа мамлакатнинг 7 ой ичида сотган қимматбаҳо металли 46 тоннага етди. Бу даврда 16 тонна олтин сотиб олинган. Қозоғистон ҳам июл ойида 4 тонна олтин сотди. Ўзбекистон ва Қозоғистон келгусида вазиятга қараб яна олтин сотиши кутилмоқда.
Хитой Халқ банки (PBoC) июль ойида 23 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган. Шунингдек у ҳозирга қадар энг кўп қимматбаҳо металл сотиб олганлар рўйхатида етакчи бўлиб, харидлари миқдори 126 тоннани ташкил қилган.
Шарқий Европа марказий банки апрел-июль ойларида 71 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган. Бу кўрсаткич 2021 йилдагига нисбатан 29 тоннага кам демакдир.
Қатар давлати июль ойида 3 тонна, Сингапур ҳамда Чехия 2 тоннадан олтин сотиб олган.